Халқимизнинг этник таркиби назар ташлайдиган бўлсак, ўзбекларнинг 92 уруғдан иборат экани тўғрисидаги фикрлар қадимдан сақланиб келмоқда. Юз уруғидан етишиб чиққан истеъдодли шоир Турди Фароғийнинг қуйидаги мисрлалари ҳам буни тасдиқлайди: Тор кўнгуллук беклар, ман-ман деманг, кенглик қилинг, Тўқсон икки бовли (бори) ўзбек юртидур тенглик қилинг. Дўрмон ана шундай 92 та ўзбек қавмларидан бири сифатида Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудларига Дашти Қипчоқдан XVI-VII асрларда келиб ўрнашган. Дўрмон лар Бухоро амирлигининг сиёсий ҳаётида фаол қатнашиб келган. Тожикистон аҳолисини рўйхатга олиш маълумотларига кўра дўрмонларнинг сони 2000 йилда 3502, 2010 йилда эса 7608 кишини ташкил этган